Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. “Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 952 дона қалбаки акциз маркалар, 4 232 дона QR-код ва турли номдаги ёрлиқлар, 360 дона бўш шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.