Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.С. фуқаро Б.Т.га 3 700 АҚШ долларини 48,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Жондор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Б. фуқаро У.Қ.га 3 400 АҚШ долларини 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Карвон бозори” савдо марказида фуқаро Д.А. фуқаро Г.Б.дан 3 300 АҚШ долларини 42,5 сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.