Наманган шаҳрида қарздорлик юзасидан кутилмаган воқеа рўй берди — давлат ижрочилари томонидан гаровдаги 240 млн сўм бўлган қимматбаҳо автомобилавтомобиль.
Маълумотларга кўра, машина эгаси Асабанк Наманган филиалидан олинган 225.3 млн сўм қарздорлик мажбуриятини ўз вақтида бажармаган. Суд қароридан сўнг, давлат ижрочилари тегишли чора кўришга мажбур бўлди ва натижада люкс тоифасига кирувчи автомашина ижро ҳужжатларига асосан хатланди.
Кўпчиликни бир савол қизиқтирмоқда: "Қимматбаҳо машина бор, лекин қарз нега қайтарилмади?"
Ҳозирда ушбу автотранспорт воситаси жарима майдонида. Агар қарз тўланмаса, машина аукцион савдоларига чиқарилади.