Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қарзингизни тўланг, акс ҳолда "Спарк"дан айриласиз

A A A
Қарзингизни тўланг, акс ҳолда "Спарк"дан айриласиз

Фуқаролик ишлари бўйича  Кармана туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Л.Хвандан ундирувчи “Wellen Group” МЧЖ фойдасига 58.419.173 сўм қарз ундириш белгиланган. Ижро ҳаракатларини олиб бориш давомида, қарздор Л.Хваннинг номида бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланди. Бюронинг Навоий шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида автотранспорт воситаси топилиб, жарима майдончасига қўйилиши таъминланди. 
Мазкур ҳолат юзасидан қарздорликни сўндириш мақсадида “Спарк” русумли автотранспорт воситасини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Қарздор тез фурсатларда қарздорликни бартараф этмаса, қарздорлик “Спарк” русумли автотранспорт воситасининг сотувидан тушган пул маблағлари ҳисобидан тўланади.

Киритилди: 18:19 29.01.2020. Ўқилди: 2830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!