Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қарздорлик изидан: 1 400 дан ортиқ автомашина жарима майдончасида

Қарздорлик изидан: 1 400 дан ортиқ автомашина жарима майдончасида

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси томонидан қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини топиш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб тезкор қидирув тадбирлари изчил амалга ошириб келинмоқда.

Йил бошидан буён Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейдлар давомида қарздорларга тегишли, муқаддам қидирув эълон қилинган 1 457 та автомашина топилиб, жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан 273 таси гаров мулки ҳисобланади.

🔹 Масалан, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро В.А. суд қарорига кўра банк фойдасига кредит қарзини тўламай, гаровдаги “Ласетти” автомашинасини яширган.
Бироқ қидирувчилар унинг изига тушишди — автомашина топилиб, белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.

⚖️ Мажбурий ижро бюроси қидирувчи ходимлари томонидан қарздорлик ва яширилган мол-мулкларни аниқлаш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.

Киритилди: 16:28 13.11.2025. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!