Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қаршида 1,7 кг. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қаршида 1,7 кг. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда йирик миқдордаги заргарлик буюмларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан шубҳа остига олинган шахс тилладан тайёрланган 1 дона узук ва 1 жуфт сирғани 4,7 млн сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган мазкур тилла тақинчоқларнинг умумий оғирлиги салкам 1,7 килограммни, қиймати эса дастблаки ҳисоб-китобларга кўра 1,5 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда.

Киритилди: 10:50 29.05.2025. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!