Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ киберхавфсизлик маркази ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. Қарши шаҳри “Оқтепа” МФЙ ҳудудидаги хонадонида 3 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 372 млн сўмлик электр энаргиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.