"Ланс" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтишга бир қадам қолди.
Пайшанба куни "шаҳарликлар" ўзбекистонлик футболчи учун Франция клубига расмий таклиф билан чиқишди. Журналист Патрик Бергернинг сўзларига кўра, келишувнинг умумий қиймати бонуслар билан бирга 50 миллион евро атрофида. "Ланс" трансферни тасдиқлаш арафасида.
Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали экспертлари 20 ёшли марказий ҳимоячининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг "Ланс" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.