Бугун 5 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қароқчилар Германиядаги банкдан 100 миллион евролик қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди

Қароқчилар Германиядаги банкдан 100 миллион евролик қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишди

Гельзенкирхен даги (Шимолий Рейн-Вестфалия, Германия) Sparkasse банк кассасидан номаълум шахслар томонидан ўғирланган қимматбаҳо буюмларнинг умумий қиймати 100 миллион евродан ортиқ баҳоланмоқда.

Бу ҳақда Bild нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Дастлаб зарар тахминан 30 миллион еврога баҳоланган эди. Sparkasse филиали Рождество байрамлари учун ёпилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўғрилар бинога яқин атрофдаги автотураргоҳ орқали кириб, девордаги катта тешикни кесиб ўтишган. Ичкарида улар 3200 га яқин сейфни очиб, ичидаги нарсаларни, жумладан, олтинни ўғирлаб кетишган. Ўғрилик 29 декабрь куни эрталаб фош этилди.

Нашрнинг ёзишича, 2500 дан ортиқ омонатчи жабрланган. Зарар кўламига кўра, бу Германия тарихидаги энг йирик банк ўғриликларидан биридир.

Киритилди: 11:00 03.01.2026. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!