Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трампга Эрондаги ярим тонна уранни қўлга киритиш режаси топширилди

Трампга Эрондаги ярим тонна уранни қўлга киритиш режаси топширилди

АҚШ президенти ҳарбийлардан тегишли режани қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда The Washington Post ўз манбаларига таяниб.

Ҳарбийлар томонидан тайёрланган мураккаб режа Эронга экскаваторларни етказиб бериш ва радиоактив материалларни олиб чиқиб кетадиган юк самолётлари учун учиш-қўниш йўлагини қуришни кўзда тутади.

Экспертларнинг фикрича, бу ниҳоятда мураккаб вазифа, аввалроқ уруш даврида бунга ўхшаш амалиёт ўтказилмаган.

"Бу тарихдаги энг йирик ва мураккаб махсус амалиётлардан бири, балки энг йириги бўлади. Бу қўшинлар учун жиддий хавф туғдиради", — деди АҚШ мудофаа вазирининг собиқ ёрдамчиси ўринбосари Мик Малрой.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт Пентагоннинг вазифаси "тайёргарлик кўриш ва бош қўмондонга ҳаракат қилиш учун максимал эркинлик бериш" эканини айтди. "Бу президент қарор қабул қилганини англатмайди", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: Бугун 12:19. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!