Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Қаратау” ароқларини қўлбола усулда тайёрлаётган шахслар аниқланди

“Қаратау” ароқларини қўлбола усулда тайёрлаётган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Х.Д. ва Р.Ш.нинг хонадони кўздан кечирилганда, алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаётганлиги аниқланиб, улардан 820 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари, 2 916 дона қопқоқлар, 22 688 дона “QR kod” қоғозлари, 1 980 дона бўш шиша идишлар, 1 370 дона қалбаки акциз маркалар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:36 27.05.2025. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!