Ҳаво ҳарорати ҳамда бошқа об-ҳаво омиллари ҳақиқатан ҳам янги коронавируснинг тарқалишига таъсир қилади. ScienceDaily маълумотларига кўра, инфекциянинг тарқалиши америкалик олимлар томонидан аниқланишича, + 11 даражада секинлашади.
Мутахассислар январь ойининг охиридан апрель ойининг охиригача Қўшма Штатлардаги COVID-19 касаллиги ва унинг ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик ва ултрабинафша нурланиш билан ўзаро боғлиги ҳақида кунлик маълумотларни таҳлил қилишди.
Маълум бўлишича, коронавируснинг илиқ об-ҳаво шароитида тарқалиши совуқ об-ҳавога қараганда анча паст. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ҳаво намлиги ва ёғингарчилик эпидемиологик вазиятга жиддий таъсир кўрсатмайди, ултрабинафша нурланишининг юқори даражаси эса янги ҳолатларнинг ўсиш суръатини пасайтиришга ёрдам беради.