Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲ содир этди. Бир киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲ содир этди. Бир киши ҳалок бўлди

Бугун, 27 май куни соат 15:25ларда А-373 автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони 250 километрида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Isuzu” юк автомашинасининг тормоз қисми ишламай қолиши натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва шу йўналишда турган “Кia”, “Damas” ва 2та “Cobalt” автомашиналарига урилиб, овқатланиш маскани ҳудудидаги фавворага бориб тўхтаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган ва уч нафар фуқаро тан жароҳати билан Поп тумани шифохонасига юборилган.

Киритилди: 20:14 27.05.2023. Ўқилди: 2616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!