Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Қамчиқ"даги ЙТҲ: 2 ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчилар воқеа жойида вафот этган

"Қамчиқ"даги ЙТҲ: 2 ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчилар воқеа жойида вафот этган

"Қамчиқ" довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот.

Жорий йилнинг 11 февраль куни соат 23:40ларда Наманган вилояти, Поп тумани, "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 222-километрида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи К.Й. "DAF" русумли юк автомобилини (енгил автомобилларни ташувчи) бошқараётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминламасдан, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ж.А. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли юк автомобили билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, иккала ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчилар тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ЙТҲ вақтида "DAF" русумли юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетган. Ушбу автомобилларни махсус техника ёрдамида пастликдан чиқариш ишлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Киритилди: 18:30 13.02.2024. Ўқилди: 12652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!