Халқаро қутқарув қўмитаси (ХҚҚ) Ғазодаги шифохоналарга юбориш учун 6,7 тонна "жуда зарур дори-дармон ва тиббий жиҳозлар" тайёрлаганини маълум қилди. Бироқ, қамални ҳисобга олган ҳолда, бу ҳафта таъминотнинг режалаштирилганидек етиб бормаслиги мумкинлигини қўшимча қилди.
ХҚҚнинг фавқулодда вазиятлар ва гуманитар фаолият бўйича витсе-президенти Боб Китчен: "Ёрдам етказиш имконияти зудлик билан қайта тикланиши шарт. Тўсиб қўйилган тиббий жиҳозлар минглаб одамларга ҳаётни сақлаб қолувчи шошилинч ёрдам кўрсатишга хизмат қилади," деди.
У яна шундай деди: "Гуманитар эҳтиёжлар ниҳоятда юқори бўлгани сабабли, ёрдамни камайтириш эмас, аксинча кўпайтириш керак. Ғазода ўт очишни тўхтатиш режими амал қилишидан қатъи назар, Исроил халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра ёрдам етказилишини таъминлашга мажбурдир."