Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Пхукет оролида кучли ёнғин: 11 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Пхукет оролида кучли ёнғин: 11 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Таиланднинг Пхукет оролида жойлашган тижорат биносида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлган.

Thai PBS телерадиокомпаниясининг хабар беришича, ёнғин Катху округининг Патонг ҳудудида юз берган.

Олов қисқа вақт ичида қўшни биноларга тарқалиб, бир нечта хонани қамраб олган. Ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғинни назорат остига олишга муваффақ бўлинган.

Дастлабки норасмий маълумотларга кўра, ҳодиса 11 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Шунингдек, 30 нафардан ортиқ инсон тутундан заҳарланган.

Ҳодиса жойига Пхукет провинцияси губернатори ҳам етиб келган.

Ёнғинни ўчириш ва одамларни эвакуация қилиш ишларида Патонг полицияси, шаҳар ўт ўчириш хизмати, маҳаллий ҳокимият ва қутқарув тузилмалари ходимлари иштирок этган.

Олов назорат остига олингач, мутахассислар бинони текширишга киришган. Текширувдан мақсад ичкарида қолиб кетган бўлиши мумкин бўлган одамларни аниқлаш ва ёнғин етказган зарар миқдорини баҳолашдан иборат.

Киритилди: Бугун 12:12. Ўқилди: 65 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар