Бунга дронлар ҳужумидан қўрқув сабаб бўлиши мумкин
"Сочидаги “Бочаров Ручей” қароргоҳининг асосий биноси 2024 йилнинг февралидан мартигача бўлган давр оралиғида бузиб ташланган", дея маълум қилади “Проект”.
Ушбу қарорнинг сабаби номаълум. Путиннинг мазкур қароргоҳга сўнгги расмий ташрифи 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтган. Путин ўша пайтда МАГАТЭ бош директори Гросси билан учрашган, бироқ тадбир бошқа бинода бўлиб ўтган. Ўшандан бери Путин Сочига учмаган.
Урушдан олдин Россия президенти йилига бир ойни Бочаров Ручейда ўтказган. “Проект” журналистларининг фикрича, бинонинг бузилишига 2023 йилдан Сочига Украина дронлари фаол ҳужум қила бошлагани сабаб бўлиши мумкин.