Россия президенти Владимир Путиннинг кенжа қизи Катерина Тихонова 2025 йил август ойида Адриан исмли ўғил фарзанд кўргани ҳақида хабар тарқалди. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, боланинг отаси Бавария давлат балетининг собиқ раҳбари Игор Зеленский бўлиши мумкин.
Хабарда таъкидланишича, чақалоққа онасининг фамилияси берилган. Бу маълумотлар ҳозирча ОАВ тарқатган хабар сифатида келтирилмоқда.