Бугун 9 февраль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Путин яраланган рус аскарларини қўлтиқтаёқда жангга қайтармоқда

Путин яраланган рус аскарларини қўлтиқтаёқда жангга қайтармоқда

Кремль аскарлари хандақларда юриш мосламалари ёрдамида зўрға юраётганини кўрсатувчи тасвирлар тарқалди.

Владимир Путин яраланган рус аскарларини қўлтиқтаёқда жангга қайтаришга мажбурламоқда, чунки Кремль фақат ўтган ойнинг ўзида 48 минг аскарини йўқотди.

Ҳолдан тойган ва жароҳат олган рус жангчилари лойга ботган окоплардан юриш мосламалари ёрдамида эҳтиёткорлик билан ўтаётганини акс эттирувчи янги тасвирлар пайдо бўлди.

YouTube'да тарқалган бу тасвирлар мустақил равишда текширилмаган, аммо Ғарбдаги расмий манба Sun нашрида шундай деди: "Биз россияликлар ярадорларни жангга қайтараётганининг белгиларини ҳам кўрмоқдамиз. Қўлтиқтаёқдаги аскарларни яна жанг чизиғига қайтарилаётганини видеоларда кўргансиз."

Расмий шахс, шунингдек, Украинанинг январь ойида россияликларнинг 50 мингга яқин ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақидаги маълумотлари "ишончли" эканлигини қўшимча қилди.

Мудофаа вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2022-йил февралида президент Путиннинг Украинага ноқонуний бостириб кириши бошланганидан бери Россияда 875 мингдан ортиқ аскар ҳалок бўлган ёки яраланган бўлиши мумкин.

Россиянинг йўқотишлар кўрсаткичи 2025 йил февраль ойида ҳам кунига ўртача 1000 дан ортиқ бўлиши кутилмоқда, бу Россия ҳарбий операциялари ва ҳужумларининг юқори суръатини акс эттиради.

Украина қўшинлари ҳам Россия билан урушда катта йўқотишларга учради, бироқ Киев ўтган йилнинг август ойида ҳудудга тўсатдан бостириб кирганидан кейин Россиянинг Курск вилояти ичида назоратни сақлаб қолишга эришди.

Киритилди: 22:36 07.02.2025. Ўқилди: 1305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!