Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Волгоград номини Сталинградга ўзгартиришга рухсат берди

Путин Волгоград номини Сталинградга ўзгартиришга рухсат берди

Президент Владимир Путин Волгоградга Сталинград номини қайтариш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди, аммо бу қарорни шаҳар аҳолисининг ўзи қабул қилиши кераклигини таъкидлади.

"Ўйлаб кўрамиз. Буни шаҳар аҳолисидан сўраш керак," деди у "Билим. Биринчилар" марафонида иштирокчилар билан учрашувда.

ВТСИМ маълумотларига кўра, 2023 йилда Волгоград аҳолисининг 67 фоизи шаҳарни қайта номлашга қарши чиққан. Асосий сабаблар орасида юқори харажатлар, маъносизлик ва Сталин шахсига бўлган турли хил муносабатлар мавжуд.

Куни кеча Путин минтақа фахрийлари илтимосига кўра Гумрак аэропортига "тарихий ном" Сталинградни бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу қарор географик объектнинг расмий номига таъсир қилмайди.

Киритилди: 23:36 30.04.2025. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!