Путин ва Трамп ўртасидаги учрашувнинг марказий мавзуси Украина можаросини ҳал этиш бўлади — Россия президенти ёрдамчиси
Юрий Ушаковнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Путин ва Трампнинг учрашуви 15 август куни Москва вақти билан 22:30 да (Тошкент вақти билан 16 август 00:30 да) юзма-юз суҳбатдан бошланади;
◾️ Президентлар яккама-якка суҳбатдан сўнг музокараларни ишчи нонушта чоғида давом эттиради;
◾️ Давлат раҳбарлари саммит якунида қўшма матбуот анжумани ўтказади;
◾️ Путин ва Трампнинг учрашуви Аляскадаги АҚШ ҳаво кучларининг Элмендорф-Ричардсон базасида ўтказилиши келишилган;
◾️ Россия делегацияси таркибига Ташқи ишлар вазири Лавров, Мудофаа вазири Белоусов, Молия вазири Силуанов, президент маслаҳатчиси Дмитриев ва мен киритилганман;
◾️ Путин ва Трампнинг делегациялар таркибида музокаралари “5 га 5” формуласи бўйича ўтказилади;
◾️ Музокараларидаги АҚШ делегацияси таркиби ҳам белгилангани, аммо уни Вашингтон томонидан эълон қилинади;
◾️ Путин ва Трамп музокараларининг давомийлиги муҳокама қандай кечишига боғлиқ бўлади.