Россия президенти Владимир Путин Пекиндаги ҳарбий парад “ажойиб даражада” ўтказилганини билдирди.
Путин, шунингдек, Шимолий Корея ҳарбийлари Ким Чен Иннинг ташаббуси билан Курск вилоятидаги жанговар ҳаракатларда қатнашганини таъкидлади, дея хабар беради ТАСС.
"Сизнинг ташаббусингиз билан, КХДРнинг махсус бўлинмалари икки давлат ўртасидаги янги шартномага мувофиқ ҳолда Курск вилоятини озод қилишда қатнашди", — дея Путиннинг сўзларини келтиради агентлик.
"Мен шуни таъкидламоқчиманки, сизнинг қуролли кучларингиз ва ҳарбийларингиз оилалари берган қурбонликларни биз ҳеч қачон унутмаймиз", — деди Путин ва Ким Чен Инга Шимолий Корея халқига миннатдорчилик билдиришни сўради.