Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик муҳожир баландликдан тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 25 январь куни Кингисепп тумани, Уст-Луга қишлоғида юз берган. Ўзбекистон фуқароси Краколе маҳалласидаги газни қайта ишлаш заводида металл конструкцияларни монтаж қилаётган бўлган. Оқибатда у 30 метр баландликдан тушиб кетган.
Жабрланувчи касалхонасининг қабул бўлимига олиб кетилаётганда вафот этган. Ўзбекистон фуқароси 42 ёшда бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.