Бугун 30 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Америка суюлтирилган табиий гази учун пул, Россия гази учун эса нафақат пул, балки мустақиллик ва суверенитет билан ҳам ҳақ тўлаш лозим"

"Америка суюлтирилган табиий гази учун пул, Россия гази учун эса нафақат пул, балки мустақиллик ва суверенитет билан ҳам ҳақ тўлаш лозим"

Зеленский Фицони айблаяпти. "У Америка ўрнига Москвани танлаяпти".

Украина президенти Владимир Зеленский, Украина раҳбарини "Словакиянинг бош душмани" деб атаган Словакия бош вазири Фицонинг айбловларига жавоб берди.

Фицо Украинадан Россия газини ўз мамлакатига транзит қилишни қайта бошлашни талаб қилмоқда.

"Америка суюлтирилган табиий гази учун пул тўлаш керак, Россия гази учун эса нафақат пул, балки мустақиллик ва суверенитет билан ҳам ҳақ тўлаш лозим. Европадаги кўпчилик... ўз мустақиллиги ва суверенитетини сақлаб қолишни маъқул кўрди. Аммо жаноб Фицо бундай қилмади. У ўз мамлакатини тижорий шартларда газ билан таъминлай оладиган Америка ва бошқа ҳамкорлар ўрнига Москвани танламоқда," - дея Украина президенти ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзди.

Киритилди: 20:15 29.01.2025. Ўқилди: 1454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!