Бугун тунда Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги 8-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Барча ўйинлар бир вақт (01:00)да старт олади.
Унда қизиқ ҳолат юзага келмоқда. "Реал" ЕЧЛда 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олиши учун клуб ишқибозлари бугун "Барселона"га мухлислик қилишлари мумкин.
Гап шундаки, "Реал" 1/8 финалга йўл олиш учун "Брест"ни сафарда енгиши ва "Барселона"нинг "Аталанта" устидан ғалаба қозонишига умид қилиши керак.
Агар "Реал" саккизталикка кира олмаса, плей-оффнинг ўтиш босқичида "Бавария", "Ювентус", ПСЖ ва "Манчестер Сити" каби жамоаларга қарши рўбаро келиб қолишлари мумкин.
Ўз навбатида, "Барселона"нинг айрим мухлислари ижтимоий тармоқларда "Реал"ни ўтиш ўйинларига қолиб кетишини таминлаш мақсадида жамоалари "Аталанта"га ютқазса ҳам рози эканликларини ёзишмоқда.
Бугунги ўйинлар рўйхати ва якуний тур олдидан жадвал билан танишинг: