Канада ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трамп барча Канада маҳсулотларига юқори божхона тўловларини жорий этган тақдирда, аҳоли ва маҳаллий тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда CTV телеканали хабар берди.
Ҳукуматдаги манбаларига кўра, иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғи учун имтиёзлар кўзда тутилмоқда. Бу имтиёзларнинг даражаси коронавирус пандемияси пайтида Канада тадбиркорлари ва аҳолиси олган ёрдам ҳажми билан таққосланиши мумкин. Телеканал Канадада пандемия даврида аҳолига кўрсатилган ёрдам ҳажми 82 миллиард Канада доллари (57 миллиард АҚШ доллари) миқдорида бўлганини эслатиб ўтди.
Канада, Мексика ва АҚШ ушбу давлатлар ўртасида эркин савдо ҳудудини яратишни назарда тутувчи уч томонлама шартнома билан боғланган. Бироқ 25 ноябрь куни Трамп президентлик лавозимидаги биринчи кунидаёқ ноқонуний миграция ва наркотик моддалар контрабандаси сабабли Канада ва Мексикадан келадиган барча маҳсулотларга 25 фоиз миқдорида бож жорий этишини маълум қилди.