Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин Украина билан "оқилона муросага" тайёрлигини маълум қилди

Путин Украина билан "оқилона муросага" тайёрлигини маълум қилди

Россия ҳеч қачон Украина билан музокаралардан бош тортмаган ва “оқилона муросага” тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз муросаларни излашга тайёрмиз, бу оқилона муросага тайёрмиз. Аммо ҳозир тафсилотларга тўхталиб ўтмоқчи эмасман, чунки мазмунли музокаралар йўқ, иккинчи томон эса буни рад этади”, — деди Путин.

Россия президентининг сўзларига кўра, турк ҳамкорлари “Украина томонининг айрим ташаббуслари бўйича” Россия Федерациясига бир неча бор таклифлар билан чиқишган.

“Аммо биз келишиб олганимизда, Украина томони аллақачон рад жавобини бергани маълум бўлди. Бу икки марта содир бўлди”, деб тушунтирди Путин.

Киритилди: 10:06 26.10.2024. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!