Ашхободда — Туркманистон пойтахтида — Президент Владимир Путин иштирокида халқаро форум бошланди. Росссия раҳбарининг ишчи ташрифи Халқаро тинчлик ва ишонч йили, Халқаро нейтралитет куни ва Туркманистоннинг доимий нейтрал мақом олганига 30 йил тўлиши муносабати билан ўтказилмоқда.
Ташриф доирасида Владимир Путин Нейтралитет монументига венок қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ёдгорлик Туркманистоннинг бетарафлик сиёсати ва ташқи сиёсий йўналишининг асосий рамзи ҳисобланади.
Форум пленар йиғилиши бошланишидан аввал Россия президенти ва Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳаммедов ўртасида расмий қарши олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг халқаро тадбирда иштирок этаётган делегация раҳбарларининг қўшма суратга тушиш маросими амалга оширилди.