Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин Саудия шаҳзодаси билан нефт бозорини муҳокама қилди

Путин Саудия шаҳзодаси билан нефт бозорини муҳокама қилди

Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди Кремль.

Давлат раҳбари ва унинг ҳамкасби жаҳон нефть бозори барқарорлигини таъминлаш мақсадида Москва ва Ар-Риёднинг ОПEК+ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

“Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2022 йилнинг декабрь ойи охирида бош вазир ўринбосари Александр Новак таъкидлаганидек, ОПEК+нинг малакали ҳаракатлари жаҳон нефть бозоридаги вазиятни мувозанатлашга ёрдам берган эди. Альянс нефт бозоридаги вазиятни назорат қилишда давом этмоқда.

Киритилди: 23:20 30.01.2023. Ўқилди: 2755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!