Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Россияни келажакдаги урушларга тайёрламоқда

Путин Россияни келажакдаги урушларга тайёрламоқда

Россия келажакдаги ҳарбий тўқнашувларга тайёргарлик кўриш учун мудофаа-саноат мажмуаси қувватларини кенгайтириши лозим, деди чоршанба куни Ҳарбий-саноат комиссияси йиғилишида Россия президенти Владимир Путин.

Путиннинг айтишича, Россия мудофаа заводлари аллақачон қурол-яроғлар, алоқа тизимлари ва радиоэлектрон кураш воситалари ишлаб чиқаришни икки баравар кўпайтирган, шунингдек, Украинада жанг қилаётган армияга 4 мингта зирҳли машина ва танк, 180 та самолёт ва вертолёт, 1,5 миллиондан ортиқ учувчисиз учиш аппарати, жумладан, виртуал реаллик (ФПВ) тизими орқали бошқариладиган 4 мингта дрон етказиб берган.

"Мен жуда яхши биламан ва бу ердаги бугунги йиғилишимизда қатнашаётганларнинг кўпчилиги ҳам мендан кам билмайди: бу қурол-яроғлар ҳали ҳам етишмаяпти. Етарли эмас," - дея таъкидлади Путин.

У яна шуни қўшимча қилдики, жорий йилда ҳарбий-саноат мажмуаси олдига аввалгидан "янада кенг кўламли" вазифалар қўйилган, мудофаа заводлари қувватларини кенгайтириш дастури эса 400 дан ортиқ корхонани қамраб олади.

Киритилди: 20:26 23.04.2025. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!