Россия ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни тиклаш кўп соҳаларда ҳар икки давлат учун фойдали бўлади.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин India Today телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Россия раҳбарининг айтишича, бошқа сабаблар қаторида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия-Украина урушини тугатишга ёрдам берадиган иқтисодий сабаблари ҳам бор.
"Иқтисодий соҳалар ҳам. Дарвоқе, бу энергетика ва бошқа соҳаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. АҚШ ва Россия ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тикланиши мумкин бўлган кўплаб соҳалар мавжуд ва бу ҳар икки давлат учун ҳам фойдали бўлади", - деди Путин.