Россияни амалда Украинада уруш бошлашга мажбур қилишди, аммо айбдор қилиб кўрсатишмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин баёнот берди.
"Украинада давлат тўнтаришини биз уюштирмадик. Бизга доимо сайловлар, демократия кераклигини айтиб келишди. Давлат тўнтариши содир бўлди - ва ҳаммаси худди шундай бўлиши керакдек," - деди у.
Путин қўшимча қилишича, Украинада ҳокимият алмашганидан сўнг Донбасс аҳолисига қарши таъқиблар бошланди, кейинчалик эса уларни йўқ қилишга киришилди. РФ президенти Россия қуролли кучлари ҳужумга ўтишга мажбур бўлганини таъкидлади.
Бундан олдин Путин жанговар тўқнашув чизиғидаги вазият ҳақида мунтазам равишда - кундузи ҳам, кеч кечқурун ёки тунда ҳам маърузалар олиб туришини маълум қилганди.