"Бизни қасддан айблаш учун хатога йўл қўйишимизни исташди. Аммо Украинада ядровий қуролни қўллашга ҳожат бўлмади, умид қиламанки, керак ҳам бўлмайди. 2022 йилда бошланган ишни Россия учун зарур натижалар билан мантиқий якунига етказиш учун бизда етарли куч ва воситалар бор", — дея фикр билдирди Россия президенти.
Путин, шунингдек, Украина билан тинчлик келишувига эришишни эса “вақт масаласи” деб атади.
"Менимча, бу муқаррар, ҳозир бошдан кечираётган барча фожиаларимизга қарамай… Бу вақт масаласи", — деди Россия раҳбари.