Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Рим папасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Путин Рим папасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари понтифик инсонпарварлик ва адолатнинг юксак қадриятларининг изчил ҳимоячиси ҳамда насроний таълимотининг содиқ хизматчиси, доно дин ва давлат арбоби сифатида халқаро нуфузга эга эканини таъкидлади.

"Мен бу буюк шахс билан кўп марта мулоқот қилиш имконига эга бўлдим ва у ҳақидаги энг ёрқин хотираларни абадий сақлайман", деди Путин.

Президентнинг қўшимча қилишича, Рим папаси Франциск ўзининг понтификлиги давомида Рус православ черкови ва Рим-католик черкови ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга ҳисса қўшган, Россия ва Муқаддас Тахт ўртасидаги конструктив муносабатларни таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солган.

21 апрель куни Ватикан Рим папасининг вафоти ҳақида эълон қилди. У 88 ёшда эди.

Киритилди: 16:47 21.04.2025. Ўқилди: 1156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!