Унда Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишга сабаб бўлувчи қуйидаги омиллар белгиланган:
▪️ Россияга ёки унинг иттифоқчиларига қарши ядро ёки бошқа оммавий қирғин қуролларидан фойдаланишга жавобан;
▪️ Оддий қуроллар ёрдамида Россия ёки Беларус суверенитетга жиддий таҳдид солувчи ҳужум содир этилган тақдирда;
▪️ Россия ёки унинг иттифоқчиларига қарши баллистик ракеталар учирилгани ҳақида ишончли маълумот олинган тақдирда;
▪️ Агар оммавий қирғин қуроллари Россиядан ташқарида жойлашган Россия объектлари ва ҳарбий хизматчиларига қарши қўлланилса;
▪️ Агар душман Россиянинг муҳим ҳарбий ва давлат объектларига ҳужум қилиб уларни йўқ қилса;
▪️ Аэрокосмик ҳужум қуролларининг (авиация, қанотли ракеталар, дронлар) Россия чегараси томон ёппасига учирилиши ҳақида ишончли маълумот олинса.