Нашрнинг ёзишича, Владимир Путин Россиядаги Молдова фуқароларининг ҳуқуқий мақомига оид ўзига хос тартибларни белгиловчи фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 январгача Россия ҳудудига кирган Молдова фуқаролари агар улар дактилоскопия (бармоқ изи) ва тиббий кўрикдан ўтишса, 2026 йил 1 октябргача патент олмасдан ва виза учун қўйиладиган талаблар ҳисобга олинмаган ҳолда ишлашга рухсат берилади.
Бундан ташқари, фармонга мувофиқ Молдова фуқаролари Россияда ўз мақомини қонунийлаштириши учун белгиланган муддат 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Қолган хорижий фуқаролар учун бу муддат фақат 2025 йил 10 сентябргача этиб белгиланган эди.
Путин ушбу фармонни Молдова парламентига сайловларга икки ой қолганида имзолади. Молдова расмийларининг фикрича, Кремл мазкур сайловларга аралашишни режалаштирмоқда. Москва бу орқали Москвага яқин бўлган ҳукуматни шакллантириш ниятида.