Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин мигрантлар учун патент тизимини бекор қилиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди

Путин мигрантлар учун патент тизимини бекор қилиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди

Россия президенти бу ҳақда парламент фракциялари раҳбарлари билан ўтказилган йиғилиш чоғида айтиб ўтди, дея хабар беради “Интерфакс”.

Патент тизимини бекор қилиш ғояси “Адолатли Россия — Ҳақиқат учун” фракцияси раҳбари Сергей Миронов томонидан билдирилди.

"Патент тизимини бекор қилиш зарур. Мамлакатимизга ишчи кучи кераклиги исботланган. Уларни Россияга оилаларисиз олиб келиш керак. Мигрантлар ишласин, пулини олсин ва юртига қайтиб кетсин", — дея фикр билдирди Миронов.

Путин, шунингдек, ҳукумат Россияда миграция соҳасида муаммолар йўқдек кўрсатмаслиги кераклигини айтди.

"Россияда миграция сиёсати бўйича кўплаб қарорлар қабул қилинган ва энди уларнинг ижросига эришиш зарур", — дея қўшимча қилди Россия президенти.

Киритилди: 21:16 18.09.2025. Ўқилди: 1034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!