Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин МДҲда савдо тўсиқларини камайтиришга чақирди

Путин МДҲда савдо тўсиқларини камайтиришга чақирди

Россия президенти Владимир Путин Туркманистонда ўтган МДҲ саммитида савдо тўсиқларини бартараф этиш орқали ҳамдўстлик давлатлари янада катта ютуқларга эришиши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, МДҲ доирасидаги ҳисоб-китобларнинг 90 фоиздан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилади.

Путин саммитда яна қуйидагиларни қайд этди:

— айрим ҳолларда давлатлар миллий даражада чекловлар жорий этиб, иқтисодий ривожланиш суръатларини ўзлари секинлаштиради;

— МДҲ давлатлари кўп қутбли ва адолатли дунё тартибини шакллантириш тарафдори;

— умумий анъаналар, қадриятлар, тарихий ва қариндошлик алоқалари халқларни бирлаштиради;

— рус тили МДҲ ҳудудидаги муҳим бирлаштирувчи омиллардан бири ҳисобланади;

— Каспий денгизи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш зарур.

Шунингдек, Путин МДҲ давлатлари раҳбарларини 21 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган норасмий саммитга таклиф қилди.

Киритилди: 15:15 09.10.2026. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!