Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин махфий учрашувда Rheinmetall раҳбарини Украинадаги урушнинг "прокаватори" деб атаган – Focus Online

Путин махфий учрашувда Rheinmetall раҳбарини Украинадаги урушнинг "прокаватори" деб атаган – Focus Online

Россия президенти Владимир Путин Германиянинг энг йирик мудофаа концерни Rheinmetall раҳбари Армин Паппергерга суиқасд қилиш режасининг фош бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлишидан бир неча ой олдин уни номини махфий учрашувда тўрт маротаба тилга олган. Бу ҳақда Focus Online нашри Германия Федерал конституцияни ҳимоя қилиш бошқармасидаги (BfV) юқори мартабали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, Путин 2024 йил март ойида Ростов-Дон шаҳридаги "ёпиқ ҳарбий мажмуа"да Россия армиясининг юқори мартабали офицерлари ва ГРУ махсус хизматлари вакиллари билан учрашув ўтказган. Унда Rheinmetall компаниясининг Украина армиясига қурол етказиб бериши ҳамда Украинада ўқ-дорилар ишлаб чиқариш ва танкларни таъмирлаш заводи қуриш режалари муҳокама қилинган. Учрашув давомида Путин Паппергерни "прокаватор ва Украинани қўллаб-қувватловчи шахс" деб атаган.

Аввалроқ NATO Россиянинг Rheinmetall раҳбарини ўлдиришни режалаштирганини, бироқ АҚШ ва Германия разведка хизматлари бу фитнани фош қилганини тасдиқлаган эди.

Киритилди: 22:31 07.02.2025. Ўқилди: 1304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!