Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин Макрон ва Шольц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

A A A
Путин Макрон ва Шольц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Суҳбат иштирокчилари дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

Россия президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц билан телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.

"Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон ва Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Олаф Шолц билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Украинадаги вазиятнинг долзарб жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди”, — дейилади хабарда.

Хусусан, Путин Украинага Ғарб қуроллари етказиб бериши давом эттириш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари, у Киев расмийлари айби билан музокаралар музлатиб қўйилганини маълум қилди.

Суҳбат иштирокчилари шунингдек дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

“Глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазият ҳар томонлама кўриб чиқилди. Владимир Путин асосли ва аниқ маълумотларга асосланиб, нотўғри иқтисодий ва молиявий сиёсат натижасида юзага келган озиқ-овқат таъминотидаги қийинчиликларнинг асл сабабларини тушунтириб берди. Хусусан бу - Ғарб мамлакатлари олиб борган нотўғри сиёсат ҳамда Россияга қарши киритган санкциялари оқибати эканинин”, — дея таъкидлади Кремль.

Бир кун аввал Россия раҳбари Австрия канцлери Карл Нехаммер билан ҳам Украинадаги вазият бўйича телефон суҳбати ўтказган эди.

Киритилди: 13:33 29.05.2022. Ўқилди: 4339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!