Бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизмати маълум қилди.
«Замонавий давлат институтларининг барпо этилиши ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муҳим ютуқлар билан белгилаб қўйилган Беларуснинг бутун замонавий тарихи сизнинг номингиз билан узвий боғлиқдир.
Беларус сайловчилари сизга олти марта кетма-кет олий давлат мансабини ишониб топширди ва бу сизнинг ватандошларингиз орасида катта обрў-эътиборга эга эканлигингиздан далолат беради», — дейилади Путиннинг табрик мактубида.