Россия президентининг нутқидан асосий иқтибослар:
▪️ Агар битта зарбада бир начта “Орешник” ракеталари оммавий равишда қўлланилса, унинг кучи ядро қуролидан фойдаланилиши билан тенг бўлади;
▪️ Россияда бир нечта фойдаланишга тайёр “Орешник” ракета тизимлари мавжуд;
▪️ Россия Ғарбнинг узоқ масофали қуролларининг давом этаётган ҳужумларига “Орешник”нинг жанговар синовларини давом эттириш билан жавоб беради;
▪️ “Орешник” тизимини серияли ишлаб чиқариш бошланган;
▪️ “Орешник” қўлланилганда уни зарарловчи элементларининг ҳарорати 4 минг даражага етади;
▪️ “Орешник”нинг портлаш эпицентридаги ҳамма нарса элементар заррачаларга бўлиниб, чангга айланади;
▪️ “Орешник” ҳатто катта чуқурликда жойлашган юқори даражада ҳимояланган объектларга ҳам таъсир қилади;
▪️ Россия яқин келажакда бошқа янги турдаги қуролларга эга бўлиши мумкин;
▪️ Россиянинг Х101 ракетаси масофа бўйича Европада ишлаб чиқарилган тизимлардан сезиларли даражада ошиб кетди;
▪️ Россия бир неча бор Ғарб давлатлари эътиборини Киевга узоқ масофали ракета зарбаларига рухсат бериш Ғарбнинг можарога бевосита аралашувини англатишига қаратган;
▪️ Россия Украинага Ғарб томонидан қанча қуроллар етказиб берилгани ва яна қанчаси етказилиши режалаштирилганлигини билади;
▪️ Киев режими раҳбари ракеталардан ташқари бошқа ҳарбий техникалар ҳам сўрайди;
▪️ Киев режимининг етакчилари сайловларни ўтказмай туриб, қуролли кучларга буйруқ беришга ҳаққи йўқ, улар легитимлигини йўқотган;
▪️ Украинада ҳокимиятни эгаллаб олганларнинг буйруғини бажараётганлар уларнинг жиноятларига шерик ҳисобланишади;
▪️ Ҳозирда Украинага ҳужум қилиш учун нишонлар танланмоқда;
▪️ Нишонлар Киевдаги қарор қабул қилиш марказлари бўлиши мумкин;
▪️ Россия йўқ қилиш учун танланган нишонларнинг хусусиятлари ва таҳдидларига қараб йўқ қилиш воситаларини танлайди.