Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Кремлда Сурия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Путин Кремлда Сурия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Россия президенти Владимир Путин Кремлда Сурия ташқи ишлар вазири Асаад ал-Шибоний ва унга ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашди.

Бу ҳақда Суриянинг SANA агентлиги маълум қилди.

Аввалроқ Асаад ал-Шибоний Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказган эди. Москвага илк расмий ташриф билан келган делегация таркибида Сурия мудофаа вазири Мурҳаф Абу Қасра, разведка бошқармаси раҳбари Ҳусайн Салама, ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Иброҳим ал-Олабий ва ташқи ишлар вазирлиги канселлери раҳбари Муҳсен Маҳбаш бор, дея хабар бермоқда Сурия телеканали.

Делегация Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов билан ҳам учрашув ўтказди, унда томонлар бир қатор ҳарбий масалаларни муҳокама қилдилар.

Киритилди: 07:00 01.08.2025. Ўқилди: 1339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!