Киев Владимир Путин Истанбулдаги музокараларга келса, у билан музокараларни тақиқловчи ҳужжатларга ўзгартириш киритишга тайёр.
Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.
"Агар Владимир Путин Истанбулдаги музокараларга келса, Россия президенти билан музокараларни тақиқловчи украин ҳужжатларига “ҳуқуқий тузатишлар” киритилади. Агар Путин Истанбулга келмаса, пастроқ даражадаги техник учрашув ўтказилиши мумкин. Бироқ бу учрашувда ҳеч қандай муҳим масалалар ҳал қилинмайди", — дея изоҳ берди Подоляк.