Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчисининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашувда Дональд Трамп билан "қандайдир вақтда" учрашмоқчи эканлигини айтди.
Бу ҳақда Fox News нашри Оқ уйдаги манбаларга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Уиткофф бу хабарни Трампга етказган, у "агар бу учрашувнинг натижаси Украинадаги урушни тугатиш бўлса, кейинги ҳафтадаёқ бундай суҳбатга очиқ".