"Россияга хуш келибсиз. Мен барча аёлларга жамият фаровонлиги учун қилган ишлари, ажойиб ижодий салоҳиятлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман", деди Путин.
Ўз нутқида президент, бугунги қарама-қаршиликлар кескинлашиб бораётган дунёда фақат аёллар ёрдами билан умуминсоний хавфсизлик ва барқарор ривожланишга эришиш мумкинлигини таъкидлади.
Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Евроосиё аёллар форумида Россиянинг барча ҳудудлари ва дунёнинг 126 давлатидан 2000 киши келган.