Украина президенти бу фикрни Associated Press'га берган интервьюсида билдирди.
Володимир Зеленскийнинг интервьюсидан асосий иқтибослар:
◾️ Трамп Россиянинг энергетика ва банк секторига санкциялар қўллаш ҳамда Украина армиясини қўллаб-қувватлашни давом эттириш орқали Путинни музокара столига ўтиришга мажбур қилиши мумкин;
◾️ Украина Трамп маъмурияти вакиллари билан бир неча марта алоқа қилди, лекин бу муҳокамалар "умумий даражада" бўлиб ўтмоқда. Аниқ келишувлар учун шахсий учрашувлар зарур;
◾️ Президент Доналд Трампнинг махсус вакили Кит Келлогнинг Украинага ташрифи "ҳуқуқий сабабларга кўра" кечиктирилди. Шундан сўнг тўсатдан чет эл ёрдами музлатиб қўйилди ва Украина учун лойиҳалар тўхтаб қолди;
◾️ АҚШ ва Россия ўртасидаги музокаралардан Украинани четлаштириш барча учун хавфли. Музокаралар кўп томонлама бўлиши керак – АҚШ, Европа Иттифоқи, Украина ва Россия иштирокида;
◾️ Украинага хавфсизлик кафолатлари беришнинг энг арзон йўли унинг NATO'га аъзо бўлишидир;
◾️ Бошқа турдаги хавфсизлик кафолатлари етарли миқдордаги қурол билан мустаҳкамлашни ва Киевга ўз мудофаа саноатини ривожлантиришда ёрдам беришни назарда тутиши лозим;
◾️ Агар президент Доналд Трамп хориждаги америкалик ҳарбийларни ватанига қайтармоқчи бўлса, 800 минг кишилик Украина армияси NATO учун қўшимча куч бўлиши мумкин.