"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг баҳсли дебютидан сўнг ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳимоячи "Челси"га қарши дебют учрашувининг 3-дақиқасидаёқ хатога йўл қўйди.
Учрашув 25 январь куни бўлиб ўтди ва у "шаҳарликлар"нинг иродали ғалабаси билан якунланди - 3:1.
"Ҳусанов билан ҳаммаси яхши! У қаттиқ машқ қилди. У жуда эҳтиёткор, ҳар доим диққатни жамлайди. Ҳа, ҳаммаси яхши", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Xtra.