The New York Times хабар беришича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин икки ой давомида Россиянинг "гўшт ҳужумлари" тактикасидан ҳайратга тушиб, КХДРнинг йўқотишлари ҳаддан зиёд кўп бўлганлиги сабабли ўз қўшинларини олиб чиқиб кетган.
АҚШ ва Жанубий Корея баҳолашларига кўра, Ким Чен Ин режими Россияга 12 000 нафаргача ҳарбий хизматчи юборган.
Шимолий Корея дунёдаги энг йирик армиялардан бирига эга - 1,3 миллион ҳарбий хизматчи ва яна 7,6 миллион захирадаги аскар мавжуд. Эркаклар 10 йиллик, аёллар эса 5 йиллик ҳарбий хизматни ўташлари шарт.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, ҳозирги пайтда Курскда 3800 нафар шимолий кореялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.