Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бразилияда бўлиб ўтадиган «Йигирмалик» (Г-20) саммитида делегацияга бошчилик қилади, бу эса Россия етакчиси Владимир Путиннинг учрашувни ўтказиб юборишини англатади.
Бу ҳақидаёзган Россия ТИВнинг Г20 мамлакатлари бўйича махсус топшириқлар бўйича элчиси Марат Бердиев ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
«Ушбу тадбирда Россия делегациясига Президент Путин номидан ташқи ишлар вазири Лавров бошчилик қилади», деди дипломат.
Бердиев, шунингдек, 18-19 ноябрь кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дунёнинг 20 та йирик иқтисодиёти вакилларининг учрашуви бўлиб ўтишини эслатди.